“АБДУЛЛА АВЛОНИЙ” фильм тизери
Абдулла Авлоний бадиий-публицистик фильми XIX аср охири XX аср бошларида яшаб, ўша давр мамлакат ҳаётидаги энг муҳим воқеаларнинг ўртасида бўлган, халқи, миллати ва юрти учун қалб амрига кўра фаолият юритган адиб, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Абдулла Авлонийнинг ҳаётига бағишланади. Фильмда Авлонийнинг бир неча бор янгиучул мактабларини очиб, фақир болаларга таълим бергани, “Шуҳрат”, “Осиё” ва бошқа газеталарнинг очилишидаги иштироки, “Турон” театр труппасини тузишдаги роли, Афғонистонга Туркистон элчиси бўлиб боргани, илк дарсликлар яратгани, оиласи ва ҳаммаслаклари бўлмий жадидлар билан кечган ҳаёти ёритилади. Сценарий муаллифи Муқаддас Усмонова Постановкачи режиссёр Музаффар Эркинов Постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов
Название:
“АБДУЛЛА АВЛОНИЙ” фильм тизери
Категория:
Разное