Ғузорлик билимга чанқоқ ўқувчилар учун 1-сонли касб-ҳунар мактаби очилди.
Ғузор туманида таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сонли Фармонига мувофиқ Ғузор туманида 2 та касб-ҳунар мактаби ташкил этилди. Бугун тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби билимга чанқоқ ўқувчилар учун очилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Бекзод Суюнов иштирок этиб, янги касб-ҳунар мактабида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан муборакбод этди ҳамда тадбир қатнашчиларига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Шунингдек, туман ҳокими мазкур касб-ҳунар мактабида яратилган шарт-шароитлар ва ўқув хоналари билан ҳам яқиндан танишди.Танишиш давомида ҳоким барча ўқитувчи ва ўқувчилар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқув жараёнларини олиб бориши лозимлигини алоҳида таъкидлади. -Касб-ҳунар мактабимиз 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу даргоҳда ўғил болалар учун автомабилларни таъмирлаш чилангарлиги, электр тармоқлари устаси, газ ва сув истеъмол назоратчи оператори, электр ҳисоблагичларни эксплуатация қилувчи электромонтёри, дурадгорлик ва пол ётқизиш ишлари устаси ҳамда қизларимиз учун тикувчилик йўналишлари бўйича ўқувчилар таҳсил олади. –дейди мактаб директори Элдор Каримов. Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Название:
Ғузорлик билимга чанқоқ ўқувчилар учун 1-сонли касб-ҳунар мактаби очилди.
Категория:
Разное