Балиқ йилида туғилганлар қандай одамлар? / Baliq yilida tug‘ilganlar qanday odamlar? #muchal #мучал

6 подписчиков

12+
12+

8 просмотров

17 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

6 подписчиков

12+
12+

8 просмотров

17 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

8 просмотров

17 дней назад

12 ҳайвонли мучал тақвимида 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012, 2024 йиллар Балиқ йилига киради. Балиқ йилида туғилган кишилар олижаноб, бағрикенг, новатор, зийрак, узоқни кўра оладиган инсонлар. Камчиликлари – улар сабрсиз, бироз қўпол, тез жаҳли чиқади. Балиқ белгиси омад, ҳокимият, бойлик ва эркинлик билан боғлиқ. Балиқ йилида туғилганлар тез қарор қабул қилишга мойил, кўпинча жаҳлини жиловлай олишмайди. Сурат чизишга қизиқади, турли қувноқ ўйинлар ва саргузаштларни яхши кўради. Кутилмаган хатти-ҳаракатлари унинг феъл-атворини мураккаблаштиради. Бунинг устига Балиқлар атрофдагиларни танқид қилишни яхши кўради, баъзида мулоқотда ҳаддан ортиқ баҳсга киришади, кескин фикр билдиради, ўзига ва яқинларига нисбатан жуда талабчан. Диққат марказида бўлишни ёқтиради, яқинлари унинг қизиқишларини ҳурмат қилиши, кундалик майда-чуйдалар билан асабини бузмасликлари керак. Балиқларнинг бутун борлиққа нисбатан бағрикенглиги уни олижаноб ишларга ундайди. Тўғрисўзлиги мулоқотдаги бироз қўполлигини ёпиб кетади. Янгилик қидиришга мойил, дунёни гўзаллаштиришга интилади. Бадиий иқтидори унинг ақлий қобилияти билан уйғунлашади. Бу йилда туғилганларнинг асосий камчилиги дағаллиги ва жаҳл устида қарор қабул қилиши. У атрофдаги кишиларнинг камчиликлари ва ожизликларини ҳазм қилолмайди. Балиқ йилида туғилган инсонларда кўпинча қарама-қарши феъл-атворни кўриш мумкин. Ўз қизиқишларини устун қўйиши билан бир вақтда улар яқинлари, айниқса, фарзандларига ғамхўр бўлишади. Бу йилда туғилганлар ўзига хос жозибага эга, қарама-қарши жинс вакилларини ўзига қарата олишади. Улар жуда кўп режалар тузади, аммо ҳаммасига ҳам вақт топа олмайди. Балиқ йилида туғилган аёллар кўпинча атрофдагиларнинг диққат марказида бўладилар. Улар ўзларини қадрлашади ва озгина калондимоғ. Бироқ самимий муҳаббат ва дўстликни қадрлайдилар. Балиқлар оилада вазиятни ўзлари назорат қилишга одатланган. Жуфт танлашда ҳам узоқ изланадилар, шу боис кўпинча кеч оила қуради. Икки кишининг турмуши ўзаро тушуниш, масъулиятни бўлишиш, баъзан ён беришни ҳам талаб қилади, аммо Балиқ бировга ён беришни истамайди, ҳатто никоҳда ҳам. Балиқ дўстликка жиддий қарайди. Уларга доим ишониш мумкин. Дўстларини танқид қилиб турса-да, бу уларга яхшилик истаганидан бўлади. Ўзини танқид қилишларини эса ёқтирмайди. Шунинг учун унинг камчиликларини мулойимлик билан тушунтириш йўлини топиш керак. Балиқ йилида туғилган инсонлар ишда жуда масъулиятли, ўзига талабчан инсон. Ҳар доим етакчи бўлишга, ўз ишини мукаммал бажаришга ҳаракат қилади. Машҳурлардан Иммануэл Кант, Франсуа Миттеран, Жанна д.Арк, Сальвадор Дали, Фрэнк Синатра, Жон Леннон, Рассел Кроу, Моника Белуччи, Николас Кейдж, Колин Фарреллар Балиқ йилида туғилган.

Название:

Балиқ йилида туғилганлар қандай одамлар? / Baliq yilida tug‘ilganlar qanday odamlar? #muchal #мучал

Категория:

Разное