Насимий - Юзингни мандан ниҳон этмак тиларсан, этмагил
Юзингни мандан ниҳон этмак тиларсан, этмагил,Кўзларим ёшин равон этмак тиларсан, этмагил. Барги-насрин узра мишкин зулфинги сан чошириб,Ошиқи бехонумон этмак тиларсан, этмагил. Қошларинг қавсинда мужгонинг хадангин ёшириб,Эй кўзи мастона, қон этмак тиларсан, этмагил. Жонимни васлинг шаробидан айирдинг, эй кўзим,Эгнимни гавҳарфашон этмак тиларсан, этмагил. Қўймишам ишқингда ман кавну маконнинг борини,Жон надир ким, қасди-жон этмак тиларсан, этмагил. Бурқани юзингдан очарсан магар номаҳрама,Гизли асрорни аён этмак тиларсан, этмагил. Ёндирарсан кўнглимни ишқингда, маълум бўлди ким,Они расвойи-жаҳон этмак тиларсан, этмагил. Расоман ишқингда ўқдек, кипригинг гувоҳдурур,Қаддимни най-чун камон этмак тиларсан, этмагил. Чунки ишқинг масканидир кўнглимнинг вайронаси,Ҳасратга они макон этмак тиларсан, этмагил. Чун яқин билди Насимий оғзингнинг бор бўлганин,Ул яқинни сан гумон этмак тиларсан, этмагил. Мусиқа: Clancy Art Фото: Жахонгир Каримов © 2026 JAHONGIR KARIMOV. All rights reserved. Барча муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган. Рухсатсиз кўчириш ва тарқатиш тақиқланади. Теглар: #clancyart #jahongirkarimov #clancyloox #rumiy #devonshamstabrizi #sufism #mysticism #poetry #shams #tabrizi #suxanvar
Название:
Насимий - Юзингни мандан ниҳон этмак тиларсан, этмагил
Категория:
Разное