36. ЁСИН СУРАСИ

28 подписчиков

12+
12+

9 просмотров

15 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

28 подписчиков

12+
12+

9 просмотров

15 дней назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

9 просмотров

15 дней назад

Сурага унинг аввалидаги «йа» ва «син» муқаттаот ҳарфларидан ташкил топган «йа син» калимаси ном бўлиб қолган. Бу сураи шарифанинг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин сураси Қуръоннинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» деган ном сурага иккинчи ном бўлиб қолган. Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», – деганлар. Имом Молик ва имом ибн Ҳиббонлар Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», – деганлар. Маккада нозил бўлган. 83 оятдан иборат.

Название:

36. ЁСИН СУРАСИ

Категория:

Разное